Жаҳон

Алберта провинцияси Канададан ажралиб чиқмоқчи

Алберта 2026 йилда мустақиллик масаласини референдумга қўйиши мумкин.

Алберта провинцияси Канададан ажралиб чиқмоқчи

 

Канаданинг Алберта провинцияси федерал ҳукумат сиёсатидан норозилик сабабли 2026 йилда мустақиллик масаласини халқ овозига қўйиши мумкин. Бу ҳақда вилоят бош вазири Даниелле Смит баёнот берди.

 

“Бошланишиданоқ аниқ қилиб айтаман: бизнинг ҳукуматимиз Канада таркибидан ажралиш ташаббусини ўзи илгари сурмайди. Аммо агар бу масалани референдумга чиқариш учун зарур миқдорда имзо тўплаган петитисия муваффақиятли топширилса, биз бу жараённи тўхтатмаймиз ва 2026 йилги референдум бюллетенига киритамиз", — деди Смит.

 

Унинг сўзларига кўра, марказий ҳукумат Оттавада Алберта ресурсларини “ўзлаштиришда, иқтисодиётини заифлаштиришда ва конституцион ҳуқуқларини бузишда” давом этмоқда.

 

Таъкидлаш жоизки, Канадада қазиб олинадиган нефтнинг асосий қисми айнан Албертага тўғри келади. Бироқ бу соҳадаги даромад бошқа провинциялар ўртасида тақсимланади. Шу сабабли, Албертада АҚШ таркибига қўшилишни истовчилар кўпчиликни ташкил қилади. Улар фикрича, АҚШ штати мақомида уларнинг ҳаёт даражаси юқорироқ бўлар эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Алберта провинцияси Канададан ажралиб чиқмоқчи | Zamon.uz