Жаҳон

Ҳиндистон Покистон ҳудудига ракета зарбалари берди

“Синдур операцияси” доирасида 9 та объектга ҳужум қилинган.

Ҳиндистон Покистон ҳудудига ракета зарбалари берди

7 майга ўтар тунда Кашмирнинг Покистонга қарашли қисмида портлашлар юз берди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ярим тундан кейин Музаффаробод шаҳри атрофига ракета зарбалари берилган. Портлашлардан кейин шаҳарда электр энергияси таъминоти узилган.

 

Ҳиндистон Покистондаги “террорчилик” инфратузилмаларига қарши зарбалари берганини эълон қилди. Таъкидланишича, Ҳиндистон “Синдур операцияси” доирасида тўққизта объектга ҳужум қилган.

 

"Ҳиндистон Қуролли кучлари террорчилар лагерларига аниқ зарбаларни амалга оширди. Покистон ҳарбий объектлари ҳужумга учрамади", дейилади Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги баёнотида.

 

Покистон Мудофаа вазирлиги Ҳиндистон мамлакат ҳудудига ракета зарбалари йўллаганини тасдиқлади. Шу билан бирга, Покистон "тегишли жавоб чоралари кўрилишини" таъкидлади. Покистон ўз ҳаво маконини барча парвозлар учун 48 соатга ёпди.

 

Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатлар 22 апрел куни Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатидаги Паҳалгам шаҳрида қуролланган террорчилар 26 кишини ўлдириши сабабли ёмонлашди. Ушбу теракт учун Кашмирнинг Покистон назорати остидаги ҳудудида жойлашган террорчилик гуруҳи жавобгарликни ўз зиммасига олди. Ҳиндистон ҳукумати ҳодиса юзасидан айбни Покистонга юклади. Мазкур ҳодисадан сўнг Ҳиндистон Покистон билан чегарани ёпди ва Покистон фуқароларидан мамлакатни тарк этишни талаб қилди. Ўз навбатида Покистон ҳам шундай жавоб чораларини кўрди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Ҳиндистон Покистон ҳудудига ракета зарбалари берди | Zamon.uz