Москвадаги Ғалаба парадига 29 давлат раҳбари ташриф буюради
Ўзбекистон ҳарбийлари ҳам Москва парадида иштирок этади.

Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг маълум қилишича, 9 май куни Москвадаги Қизил майдонда бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида 29 мамлакат етакчиси иштирок этиши кутилмоқда.
“Кўплаб хорижий меҳмонлар таклиф этилган ва ҳозирча 29 нафар давлат раҳбарининг қатнашиши режалаштирилган”, — деди Ушаков.
Унга кўра, ушбу тантанали тадбирда қуйидаги давлатларнинг раҳбарлари қатнашади: Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Абхазия, Серб Республикаси (Босния ва Герцеговина таркибида), Бразилия, Буркина-Фасо, Венесуэла, Ветнам, Гвинея-Бисау, Миср, Зимбабве, Хитой, Конго, Куба, Лаос, Мўғулистон, Мянма, Фаластин, Сербия, Словакия, Экваториал Гвинея, Эфиопия ва Жанубий Осетия.
Шунингдек, Ушаковнинг сўзларига кўра, парад маросимида 13 давлат - Озарбайжон, Ветнам, Беларус, Миср, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Лаос, Мўғулистон, Мянма, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг ҳарбий хизматчилари иштирок этади.








