Покистон тинчлик шарти эълон қилинди
Хаважа Осиф: “Ҳиндистон чекинса, ҳарбий жавоб бўлмайди”.

Покистон Ҳиндистон билан зиддиятда ҳарбий ҳаракатларни давом эттирмаслик шартини илгари сурди. Мамлакат мудофаа вазири Хаважа Осифнинг Bloomberg агентлигига берган интервьюсида таъкидлашича, агар Ҳиндистон «Синдур» операцияси ва бошқа тажовузкор ҳаракатларини тўхтатса, Покистон ҳам ҳарбий жавоб бермайди.
"Биз Ҳиндистонга очиқчасига билдирдик: агар улар ҳарбий босқинчиликдан воз кечса, биз ҳам ҳарбий ҳаракатларимизни тўхтатамиз. Бироқ, агар бизга ҳужум қилинса, ўзимизни ҳимоя қилишга мажбур бўламиз", – деди Осиф.
Музокаралар эҳтимоли ҳақида сўралганда эса, у ҳозирча бу борада ҳеч қандай алоқалар мавжуд эмаслигини билдирди.







