Жаҳон

Трамп Канадани АҚШга қўшишни таклиф қилди

“Канада сотилмайди!” – Марк Карни Трампга жавоб қайтарди.

Трамп Канадани АҚШга қўшишни таклиф қилди

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Канаданинг бош вазири Марк Карнига унинг мамлакатини Қўшма Штатлар таркибига қўшишни таклиф қилди. Трампнинг фикрича, бу Канада фуқаролари учун катта иқтисодий ва хавфсизлик афзалликларини беради.

 

"Бу таклиф Канадаликлар учун солиқ юкини камайтиради. Улар дунёдаги энг кучли армия, илғор тиббий хизмат ва бошқа кўплаб имкониятларга эга бўлади", – деди Трамп Оқ уйда бўлиб ўтган учрашувда.

 

Бироқ бош вазир Марк Карни бундай таклифга: “Канада сотилмайди!” – дея қатъий жавоб қайтарди.

 

Карни шундай давом этди: “Агар сиз кўчмас мулк бозоридан хабардор бўлсангиз, биласизки, айрим ҳудудлар ҳеч қачон сотилмайди. Мен сайлов кампанияси доирасида кўплаб Канада фуқаролари билан учрашдим. Уларнинг хоҳиши равшан: биз мустақиллигимизни сақлаймиз. Аммо АҚШ билан ҳамкорлик учун кенг имкониятлар бор”.

 

У, шунингдек, Канаданинг АҚШнинг мудофаа харажатларини ошириш таклифини қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Трамп эса Канаданинг бу йўлда аллақачон чоралар кўраётганини билдирди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Трамп Канадани АҚШга қўшишни таклиф қилди | Zamon.uz