Жаҳон

Украина дронлари Москва ва бошқа вилоятларга ҳужум қилди

Россияда боғча ва мактаблар вақтинча ёпилган.

Украина дронлари Москва ва бошқа вилоятларга ҳужум қилди

 

Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, 7 майга ўтар кечаси Украина томонидан учирилган дронлар Мордовия, Тула ва Ярославл вилоятлари, шунингдек, Москвага йўналтирилган.

 

Москва мери Сергей Собяниннинг сўзларига кўра, соат тунги 00:00 дан бошлаб ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 9 та дронни йўқ қилган. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган. Айрим манбаларга кўра, ҳужумлар Кубинка ҳарбий аэродроми — қирувчи самолётлар жойлашган ҳудудни нишонга олган.

 

Тула вилояти губернатори Дмитрий Миляев эса вилоятга 5 та дрон ҳужуми уюштирилганини билдирди. Украина манбаларига кўра, ҳужумлар «Сплав» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси — «Град», «Смерч» ва «Ураган» ракета тизимлари ишлаб чиқариладиган корхонага йўналтирилган.

 

Мордовияда ҳам дрон ҳужуми қайд этилган. Саранск шаҳри расмийлари 7 май куни мактаб, боғчалар, коллеж ва ОТМларда дарслар бекор қилинганини маълум қилди. Ҳудуд раҳбари Артём Здунов аҳолига эҳтиёткорлик чораларини кўришни тавсия қилган. Тезкор штаб эса дрон ҳужумларининг оқибатларини суратга олиш ва тарқатишни тақиқлаган.

 

Маълумотларга кўра, ҳужумлар «Саранскабел» ва «Саранскабел-Оптика» заводларига йўналтирилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Украина дронлари Москва ва бошқа вилоятларга ҳужум қилди | Zamon.uz