Америка янги турдаги ядровий бомба ишлаб чиқмоқда
Унинг намуналари май ойи охиригача тақдим этилиши мумкин.

АҚШ ҳукумати Б61-13 номли янги ядровий бомба намуналарини 2025 йил май охиригача олишни режалаштирмоқда. Дастлаб бу бомбани ишлаб чиқиш ишлари 2026 йил баҳорида тугатилиши режаланган эди.
Б61-13 ядровий бомбаси замонавий қирувчи самолётлар ҳамда янги авлод Б-21 бомбардимончиси учун мўлжалланган. Ҳарбий экспертлар фикрича, у АҚШ ядровий арсеналини модернизация қилишда муҳим ўрин тутади.
Пентагон вакиллари янги бомба ишлаб чиқилиши глобал хавфсизлик мувозанатига қандай таъсир кўрсатиши бўйича ҳозирча изоҳ бермади. Бироқ баъзи кузатувчилар бу жараён қуролланиш пойгасини кучайтириши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.







