Жаҳон

АҚШ шаҳарлари глобал харид етакчилигини мустаҳкамламоқда

2040 йилгача энг кўп харажат қилувчи шаҳарлар рўйхатида АҚШ устунлик қилади.

АҚШ шаҳарлари глобал харид етакчилигини мустаҳкамламоқда

 

World Data Lab'нинг янги таҳлилларига кўра, 2040 йилга бориб энг кўп харажат қилувчи шаҳарлар рўйхатида АҚШ етакчиликни эгаллайди. 2020 йилда ушбу рўйхатда АҚШнинг бешта шаҳри бўлган бўлса, 2040 йилда уларга Даллас ҳам қўшилиб, сони олтитага етиши прогноз қилинмоқда.

 

Дунё миқёсида эса иқтисодий харид бозори харитаси ўзгармоқда. Япония аста-секин ортга чекинаётган бўлса, Хитой секин-аста илгари сурилмоқда. Шунга қарамай, АҚШ бу рақобатда нафақат позициясини сақлаб қолмоқда, балки кенгайтирмоқда. Масалан, Хюстон 2000 йилда 14-ўринда бўлган бўлса, 2040 йилда 12-ўринга чиқади. Шунингдек, Вашингтон, Феникс ва Сиетл ҳам дунёдаги энг кўп сарф қилувчи 20 шаҳар қаторига кириши кутилмоқда.

 

Сўнгги йилларда "Sun Belt" деб ном олган — қулай иқлим ва нисбатан арзон турмуш тарзига эга АҚШ жанубидаги шаҳарлар тез суръатда иқтисодий жиҳатдан ўсиб, аҳолининг эътиборини тортмоқда.

 

Америка иқтисодиёти сўнгги пандемия, инфляция ва бошқа инқирозларга қарамай, истеъмол даражасини юқорида сақлаб қолмоқда. АҚШ аҳолиси, айниқса, бой қатлам вакиллари, кредитларга таянган ҳолда фаоллигини сақлаб турибди. Валл Стреэт Жоурналъга кўра, бугунги кунда АҚШ истеъмол бозори айнан юқори даромад эгалари ҳисобига фаол сақланмоқда.

 

World Data Lab ҳисоб-китобларига кўра, 2040 йилгача глобал даражадаги янги сарф-харажатларнинг 83 фоизи айнан шаҳарларда рўй беради. Энг кўп харажат қилувчи 100 шаҳар аҳолиси йилига ўртача 2.4 фоизга ошса, уларнинг умумий харажатлари 4.5 фоизга ўсади. Бу эса йирик шаҳарларнинг бойлар учун жозибадор марказ сифатида қолишини англатади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

АҚШ шаҳарлари глобал харид етакчилигини мустаҳкамламоқда | Zamon.uz