Гарвард таълим вазирини саводсизга чиқарди
Унинг университетга юборган хати тузатиб қайтарилди.

Гап шундаки, АҚШ таълим вазири Линда Макмаҳон Гарвард университетига расмий мактуб юбориб, давлат молиявий ёрдамини тўхтатишини билдирганди.
Бироқ Гарвард маъмурияти расмий жавоб ўрнига мактубдаги имло ва пунктуация хатоларини тўғрилаб, вазирга қайтариб юборди. Улар бу билан вазирнинг саводхонлик стандартларига мос келмаслигини нозик тарзда кўрсатишга ҳаракат қилди.
Кейинчалик университет тузатилган мактубни ўзининг ижтимоий тармоқларида эълон қилиб, вазирнинг расмий ёзишмалар сифати устида ишлаши лозимлигига ишора қилди. Бу воқеа жамоатчиликда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.







