Конклав биринчи турда янги Рим Папасини танлай олмади
Энди ҳар куни тўрт марта овоз йиғилади.

Ватикан конклави биринчи овоз бериш турида янги Рим Папасини сайлашга муваффақ бўлмади. Шундан сўнг, одатга кўра, Систина ибодатхонаси мўрисидан қора тутун кўтарилиб, жамоатчиликка ҳали танлов якунланмаганини билдирди.
Эндиликда конклавга йиғилган кардиналлар — Католик черковининг олий руҳонийлари — ҳар куни тўрт марта овоз беради: икки марта эрталаб ва икки марта кечқурун. Бу жараён то янги Папа сайланиб, оқ тутун билан эълон қилинмагунча давом этади.
Янги Папа танланиши бутун дунё католиклари томонидан катта қизиқиш билан кузатилмоқда, чунки у бутун черков сиёсати ва йўналишини белгилашда муҳим роль ўйнайди.







