Жаҳон

Россия урушни тўхтатса, ЖЧ-2026да қатнашиши мумкин

Инфантино ва Трамп Россиянинг халқаро футболга қайтиши ҳақида фикр алмашди.

Россия урушни тўхтатса, ЖЧ-2026да қатнашиши мумкин

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Россияни 2026 йилда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этишга рухсат бериш ғоясини илгари сурди. Унинг фикрича, бу таклиф Москва учун Украина урушини тўхтатишга туртки бўлиши мумкин.

 

Хабарларга кўра, Трамп бу фикрини ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашуви чоғида билдирган. Учрашув давомида у Россиянинг 2022 йилдан бери халқаро футбол мусобақаларидан четлаштирилганини илк бор эшитгани айтилмоқда.

 

ФИФА раҳбари Инфантино ҳам вазиятга умид билан қараётганини билдирди.

 

“Ҳа, ҳозирда Россия футболчилари иштирок эта олмайди, аммо умид қиламизки, яқин келажакда тинчлик қарор топади ва улар яна халқаро майдонларга қайтади,” — дея таъкидлади.

 

Трамп эса ушбу ҳолатни дипломатик имконият сифатида кўриб, қуйидагича фикр билдирди: “Бу амалга ошиши мумкин. Бу Россия учун ижобий рағбат бўлиши мумкин, тўғрими? Биз уларнинг тўхташини истаймиз”.

 

Россиянинг спорт мусобақаларидан четлатилиши 2022 йилда Украинага бостириб кириши билан боғлиқ халқаро санкциялар доирасида амалга оширилган эди. 2026 йилда эса футбол бўйича Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтказилиши белгиланган.

 

Бу каби таклифлар сиёсат ва спорт ўртасидаги мураккаб муносабатлар, шунингдек, халқаро босим воситаларининг турли шаклларини муҳокама қилиш учун янги мавзулар очмоқда. Бироқ кўплаб мутахассислар бундай ёндашув спортга сиёсий манипуляция сифатида қаралиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россия урушни тўхтатса, ЖЧ-2026да қатнашиши мумкин | Zamon.uz