Жаҳон

Россияда 10 майгача мобил алоқа чекланади

Бунга Ғалаба куни арафасида хавфсизликни таъминлаш масалалари сабаб бўлган.

Россияда 10 майгача мобил алоқа чекланади

 

Украина дронларининг навбатдаги тунги ҳужумидан сўнг Россиянинг 30 дан ортиқ шаҳрида яшовчилар мобил алоқа ва интернет хизматларида жиддий узилишлар ҳақида шикоят қилмоқда. Хизмат кўрсатувчи компаниялар — банклар, мобил операторлар, етказиб бериш тармоқлари ҳамда такси иловалари — мижозларни фаолиятдаги вақтинча узилишлар ҳақида огоҳлантирди.

 

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, бу чекловлар тасодифий эмас. У баёнотида айтишича, 9 май — Россияда кенг нишонланадиган Ғалаба куни арафасида хавфсизликни таъминлаш мақсадида мобил интернет ва алоқага махсус чекловлар жорий этилмоқда.

 

“Бу хавф даражасига қараб амалга оширилаётган вақтинчалик чоралар бўлиб, 10 майгача амал қилади”, — деди Песков.

 

Расмийлар бу чекловлар асосан стратегик тадбирлар, оммавий йиғинлар ва ҳарбий парадлар вақтида хавфсизликни оширишга қаратилганини билдиришмоқда. Бироқ кузатувчилар назарида, бу ҳолат Украинадан келаётган хавфлар фонида ахборот оқимини назорат остида ушлаб туриш истагини ҳам акс эттиради.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россияда 10 майгача мобил алоқа чекланади | Zamon.uz