Жаҳон

Европа Иттифоқи Украинага Россия активларидан 1 миллиард евро ажратди

Ушбу ёрдам пакети иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун сарфланади.

Европа Иттифоқи Украинага Россия активларидан 1 миллиард евро ажратди

 

Европа Иттифоқи Украина учун молиявий ёрдам доирасида Россия Федерациясининг музлатилган активларидан тушган даромад ҳисобидан 1 миллиард евро маблағни Киевга ўтказди. Бу ҳақда Европа комиссиясининг иқтисодиёт бўйича вице-президенти Валдис Домбровскис ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

 

“Бугун биз етти дастур доирасида Россиянинг музлатилган активларидан келган 45 миллиард евролик даромаддан яна 1 миллиард еврони Украинага ўтказдик,” — деб ёзди у.

 

Бу ёрдам пакети Евроиттифоқ томонидан Россияга қарши санкциялар доирасида қўлланилаётган молиявий механизмларнинг бир қисмидир. Музлатилган активлар бўйича даромадларни Украина манфаатларига йўналтириш Ғарб давлатлари орасида тобора кенгайиб бораётган амалиётга айланмоқда.

 

Ажратилган маблағлар Украинага энергетика инфратузилмасини тиклаш, ҳарбий ва гуманитар эҳтиёжларни қоплаш, шунингдек, иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун сарфланиши режалаштирилган.

custom img

Ўзбекистоннинг барча соҳаларда жадал ривожланаётганини кўриб, қувонаман — Илҳом Алиев

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистонга давлат ташрифи арафасида катта интервью берди.

custom img

Туркия Нетаняхуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берди

Туркия аввал ҳам Нетаняху ва Исроилнинг бошқа юқори мартабали амалдорларига нисбатан ҳибсга олиш ордерларини чиқарган.

custom img

Тенге 2026 йилда Европа ва Осиёдаги энг кучли валютага айланди

Халқаро инвесторларнинг Қозоғистон давлат облигацияларига қизиқиши ортиши фонида тенге 2026 йилда АҚШ долларига нисбатан 9,7 фоизга мустаҳкамланди.

custom img

Ер аҳолиси огоҳлантирилди: 2027 йил рекорд даражадаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин

Тинч океанида сўнгги  асрдаги энг кучли Эл-Нино ҳодисаси шаклланмоқда.

custom img

АҚШ Эронга қарши “тарихдаги энг қаттиқ санкциялар”ни жорий этишини маълум қилди

Санкциялар тафсилотлари келаси ҳафта эълон қилинади.

custom img

Туркияда бедарак йўқолган ўзбекистонлик эркакнинг жасади денгиздан топилди

Беш киши денгизга тушганида кучли оқимга тушиб қолган. Тўрт нафари қутқарилган, ўзбекистонлик эркак эса оқим томонидан олиб кетилиб, бедарак йўқолган.

custom img

Тожикистон Эрондан 2,55 млн тонна нефть ва ёқилғи сўради

Мамлакат нефть маҳсулотларининг 80 фоизигача Россиядан импорт қилади. Россияда эса украин дронлари ҳужумлари ва ички талабнинг юқорилиги сабаб ёқилғи тақчиллиги кучайган.

custom img

Перуда 7,2 магнитудали зилзила содир бўлди

Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"