Назоратдан чиққан сунъий йўлдош ерга қайтмоқда
У 10 май куни Бухарестга қулаши мумкин.

Назоратдан чиққан собиқ Совет сунъий йўлдоши “Космос 482” Ерни йўналишга олди. Астрономлар бу 500 кг оғирликдаги аппарат 10 май куни кундузи Европа ҳудудига қулашини тахмин қилишмоқда. Энг хавфли ҳудудлар орасида Руминия пойтахти Бухарест ҳам бор.
Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, йўлдош орбитасидаги энг кичик ўзгариш ҳам уни минглаб километрга буриб юбориши мумкин. Бухарестдан ташқари Лондон, Будапешт, Рио-де-Жанейро, Хиросима, Пхенян каби йирик шаҳарлар ҳам "олов чизиғи"да жойлашган.
Сунъий йўлдош 1972 йилда Совет Иттифоқи томонидан Венерага юбориш учун учирилган эди. Бироқ двигатель носозлиги сабабли у орбитада қолиб кетган. Ҳозирда унинг қолган бир бўлаги Ерга 28 минг км/соат тезликда яқинлашмоқда.
Делфт технология университети олими доктор Марко Лангброэкнинг ҳисоб-китобларига кўра, объект қаерга тушишини аниқ айтиш қийин, бироқ зич аҳоли яшайдиган ҳудудларга тушиш эҳтимоли нолга тенг эмас.
Шунга қарамай, олимлар зарба эҳтимолини метеорит уришига қиёслаб, глобал даражадаги хавф йўқлигини айтмоқда. Бироқ, тўғридан-тўғри аҳоли яшайдиган жойга тушса, жиддий талафотларга олиб келиши мумкин.







