Жаҳон

Европага Россия газини қайтариш режалаштирилмоқда

АҚШ воситачилигида музокаралар бошланди.

Европага Россия газини қайтариш режалаштирилмоқда

 

Reuters агентлигининг хабарига кўра, Вашингтон ва Москва вакиллари Россия газини Европа Иттифоқига қайта экспорт қилиш масаласида норасмий музокаралар ўтказган. Мулоқотда АҚШ воситачи сифатида иштирок этаётгани ва музокаралар фонида “Шимолий оқим–2” газ қувури орқали газ етказиб беришни тиклаш ғояси кўриб чиқилаётгани айтилмоқда.

 

Агентлик манбаларига кўра, Россиянинг “Газпром” компанияси Германия учун йирик чегирмалар таклиф қилишга тайёр ва илгари тузилган узоқ муддатли шартномалардан фарқли ўлароқ, қисқа — икки йиллик контрактлар тузишни ҳам истисно қилмаяпти.

 

Гарчи Европа давлатлари энергия манбаларини диверсификация қилишга интилаётган бўлсада, Европа саноатининг баъзи вакиллари, агар Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув имзоланса, Россия газига қайтишга тайёрлигини тан олмоқда.

 

Аввалроқ Германиянинг Bild нашри ҳам АҚШ ва Россия ўртасидаги мазкур музокараларнинг бораётганини, шунингдек, Вашингтоннинг ушбу жараёнда оралиқ воситачи бўлиши мумкинлигини хабар қилган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Европага Россия газини қайтариш режалаштирилмоқда | Zamon.uz