АҚШ Покистон ва Ҳиндистонга ёрдам таклиф қилди
У вазиятни юмшатмоқчи.

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Покистон армияси бошлиғи генерал Асим Мунир билан суҳбатда Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги зиддиятни юмшатиш йўлларини топишни тавсия қилди. Бу ҳақда Давлат департаменти вакили Темми Брюс маълум қилди.
Рубио, шунингдек, келажакда можаронинг кучайиб кетиши олдини олиш учун Қўшма Штатлар конструктив музокаралар ўтказишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, 10 май куни эрта тонгда Покистон Ҳиндистоннинг ўз авиабазаларига ракета ҳужумларига жавобан йирик ҳарбий операция бошлаганини эълон қилди. Ҳиндистон томони эса можаро кучайишига тайёр эканини билдирган.







