Жаҳон

Покистон Ҳиндистонга қарши ҳарбий операция бошлади

Вазирликлар вазиятни жиддий мониторинг қилмоқда.

Покистон Ҳиндистонга қарши ҳарбий операция бошлади

Покистон "Банбян-ул-Марсус" (“Мустаҳкам девор”) деб номланган йирик ҳарбий операцияни бошлаганини эълон қилди. Бу ҳақда Гео ТВ телеканали хавфсизлик идораларидаги манбаларига таяниб хабар берди.

 

Аввалроқ Покистон армияси Ҳиндистон томонидан ўз авиабазаларига ракета ҳужуми уюштирилганини маълум қилган ва жавоб чоралари кўришини билдирган эди. Бунинг ортидан мамлакат ҳаво ҳудуди маҳаллий вақт билан 10 май тушгача ёпилди.

 

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Миллий қўмондонлик йиғилишини чақирган. Ҳукумат расмий саҳифаларида операция бошлангани эълон қилинди.

 

Манбаларга кўра, Покистон армияси Ҳиндистондаги бир қатор стратегик нишонларга зарбалар йўллаган. Хусусан, БраҳМос гипертовушли ракеталар омбори, Удҳампур ва Патҳанкот авиабазалари, армия штаб-квартираси ва йирик ҳарбий омбор зарбага учрагани хабар қилинди.

 

Ҳиндистон расмийлари ҳозирча ушбу маълумотларга изоҳ бермаган, маҳаллий ОАВ ҳам зарбалар ҳақида тасдиқловчи хабарлар бермаган. Вазирликлар ва халқаро кузатувчилар вазиятни жиддий мониторинг қилмоқда.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Покистон Ҳиндистонга қарши ҳарбий операция бошлади | Zamon.uz