Жаҳон

Трамп Фаластин давлатини тан олиши мумкин

Саудия саммитида муҳим баёнот эълон қилиниши кутилмоқда.

Трамп Фаластин давлатини тан олиши мумкин

 

Маълум қилинишича, АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган йирик халқаро саммитда Фаластин давлатини расман тан олишини эълон қилиши мумкин. Бу ҳақда The Media Line агентлигига таяниб, Форс кўрфази давлатларидан бирининг исми сир тутилган дипломатик манбаси маълум қилган.

 

Манбага кўра, Трамп Фаластин давлатини тан олиш бўйича декларация тақдим этиши режалаштирилган. Мазкур ҳужжатда Фаластин давлати тузилиши, аммо бу жараёнга ҲАМАС ҳаракати жалб этилмаслиги кўзда тутилган.

 

“Агар АҚШ Фаластинни тан олса, бу Яқин Шарқдаги геосиёсий мувозанатни тубдан ўзгартириши мумкин. Бу, шунингдек, “Иброҳим келишувлари”га янги давлатларнинг қўшилишига йўл очади”, — дея таъкидланади.

 

Саммит доирасида иқтисодий келишувлар ҳам эълон қилиниши кутилмоқда. Хусусан, Форс кўрфази давлатлари учун АҚШнинг бож тарифларидан имтиёзлар тақдим этилиши мумкинлиги билдирилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.