Жаҳон

Европа Россия раҳбарларини суд қилмоқчи

Евроиттифоқнинг 20 давлати трибуналга розилик берди.

Европа Россия раҳбарларини суд қилмоқчи

 

Хабарларга кўра, Евроиттифоқнинг 27 аъзо давлатидан 20 таси Россиянинг сиёсий ва ҳарбий раҳбариятини жавобгарликка тортиш учун махсус халқаро трибунал ташкил этилиши ғоясини маъқуллади. Бугун Украинанинг Лвов шаҳрида “Асосий гуруҳ” деб номланган ташаббус доирасидаги давлатлар ташқи ишлар вазирлари ушбу трибунал бўйича декларацияни имзолади.

 

Евроиттифоқ расмийсининг айтишича, трибунал 20–30 нафар юқори мартабали шахсни жавобгарликка тортишни назарда тутади. Суд жараёнлари юзма-юз ёки сиртдан бўлиб ўтади. Айбланувчиларга 30 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки оғир ҳолатларда умрбод қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.

 

АҚШ бу декларацияни имзоламаган давлатлар қаторида қолмоқда. Бироқ Брюсселда, Вашингтон ҳам якунда ташаббусни қўллаб-қувватлайди деган умид бор. Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский бу борада шундай деди: “АҚШнинг трибунални тузишдаги суст иштироки — бу Трамп маъмуриятининг Путинга тақдим этган кўплаб имтиёзларидан бири”.

 

Келгуси қадам сифатида, Украина президенти Владимир Зеленский ушбу трибунал бўйича Европа Кенгаши бош котибига расмий мурожаат йўллаши кутилмоқда. Бу мурожаат 13–14 май кунлари бўлиб ўтадиган йиғилишда тақдим этилади. Шундан сўнг Европа Кенгаши вазирлар қўмитаси расмий жараённи бошлаши керак.

 

Мазкур трибунал Украина ҳудудига бостириб кириш — яъни тажовуз жинояти юзасидан ташкил этилади ва норасмий равишда “Путин трибунали” номи билан тилга олинмоқда. Аммо ДВ манбаларига кўра, Россия президенти, бош вазири ва ташқи ишлар вазири ҳозирда амалдаги лавозимларида бўлганлари сабабли “шахсий иммунитет” билан ҳимояланган.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.