Покистонда барча аэропортлар очилди
Покистон ҳаво ҳудуди барча турдаги рейслар учун очиқ.

Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги кескинлик фонида музокаралар натижасида томонлар барча ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга келишиб олди. Шу муносабат билан Покистон ҳаво ҳудуди барча рейслар учун тўлиқ очилганини эълон қилди.
Покистон аэропортлар бошқармаси расмий баёнотида: “Покистон ҳаво ҳудуди барча турдаги рейслар учун очиқ. Мамлакат бўйлаб барча аэропортлар нормал режимда ишламоқда”, — дейилади.
Хабарларга кўра, Доналд Трамп воситачилигида эришилган сулҳ маҳаллий вақт билан соат 17:00 дан кучга кирган. Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Викрам Мисрининг айтишича, икки томон вакиллари барча фронтларда ўқ узишни тўхтатишга рози бўлган.
12 май куни томонлар режимга риоя қилиниши юзасидан қўшимча музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда.
Манбаларга кўра, бу келишув халқаро воситачиларсиз, бевосита Исломобод ва Ню-Деҳли ўртасида имзоланган бўлиб, томонларнинг можарони ўзаро ҳал қилишга тайёрлигини кўрсатмоқда.







