Жаҳон

Германия ноқонуний мигрантларнинг 78 фоизини депортация қилди

Мигрантлар сохта ҳужжатлар билан давлатга кирмоқчи бўлган.

Германия ноқонуний мигрантларнинг 78 фоизини депортация қилди

7 майдан бошлаб Германия Ички ишлар вазирлиги чегарадаги назоратни кучайтирди. Кейинги икки кун давомида федерал полиция 365 нафар ноқонуний мигрантни қўлга олди, уларнинг 286 нафари ёки 78,3 фоизи мамлакатдан чиқариб юборилди.

 

Кўплаб ҳолатларда виза йўқлиги, сохта ҳужжатлар ёки илгари берилган кириш тақиқлари мигрантларга Германияга киришга тўсқинлик қилмоқда. Хабарларга кўра, ҳар куни тахминан 200 нафар мигрант Германия чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга ҳаракат қилади. Бу рақам авваллари 120 нафар атрофида эди.

 

Ички ишлар вазири Александер Добриндт томонидан эълон қилинган янги қоидаларга кўра, Европа Иттифоқи мамлакатларидан келган бошпана сўровчиларга чегаранинг ўзидаёқ кириш рад этилиши мумкин. Фақат болалар ва ҳомиладор аёллар каби муайян тоифаларга истиснолар қўлланилади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Германия ноқонуний мигрантларнинг 78 фоизини депортация қилди | Zamon.uz