Google рекорд даражада жаримага тортилди
Google Техасга 1,375 миллиард доллар жарима тўлашга рози бўлди.

Google компанияси Техас штатига фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари махфийлигини бузганлик учун 1,375 миллиард доллар жарима тўлашга рози бўлди.
2022 йилда Техас Бош прокуратураси Google'ни фойдаланувчи маълумотларини ноқонуний равишда кузатиш ва тўплашда айблаб, унга қарши иккита суд ишини қўзғатган эди. Суд жараёнлари натижасида, компания шахсий дахлсизлик сиёсатини бузгани учун рекорд даражадаги жаримага тортилди.
1,375 миллиард доллар жарима Google'нинг шахсий маълумотлар хавфсизлиги билан боғлиқ ноқонуний амалиётлар учун АҚШнинг бир штатига тўлаётган энг катта миқдордир. Олдинги рекорд 93 миллион долларни ташкил қилган эди.







