Марс тубида катта кўл топилди
8 км чуқурликда яширин кўл ҳаёт изларини топишда муҳим қадам ҳисобланади.

Марс сайёрасининг юзаси остидан чуқур жойлашган катта кўл топилди. Бу ҳақда Австралия, Италия ва Хитойдан бўлган олимлар гуруҳи тадқиқотлар гуруҳи хабар берди.
Кўл сайёра юзасидан тахминан 8 километр чуқурликда жойлашган. Олимлар бу жойда суюқ ҳолатда сақланаётган биринчи сув омбори аниқлангани ҳақида ишонч билан баёнот беришди. Ушбу кашфиёт НАСАънинг InSight миссияси маълумотлари асосида амалга оширилган.
Маълум бўлишича, InSight 2018 йилдан бери Марснинг қобиғида рўй бераётган сейсмик ҳаракатларни кузатмоқда. Айнан иккита метеорит зарбаси ва кучли “марсзилзилалар” туфайли пайдо бўлган сейсмик тўлқинлар Марс ички қатламларига назар ташлашга имкон берди.
Олимлар энг янги математик моделлаш услубларидан фойдаланган ҳолда, бу тўлқинларни таҳлил қилиб, Марс қаърида кутилмаган эр ости ландшафтини аниқлашга муваффақ бўлишди. Натижада, сайёранинг тубида чуқур ва эҳтимол ҳаётни қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлган суюқ сув омбори мавжудлиги исботланди.







