Жаҳон

Полшада ноқонуний миграцияга қарши намойиш ўтказилди

Президентлик сайлови арафасида норозиликлар кучаймоқда.

Полшада ноқонуний миграцияга қарши намойиш ўтказилди

 

Полша пойтахти Варшава шаҳрида минглаб фуқаролар ноқонуний миграцияга қарши норозилик намойиши ўтказишди. АФП агентлигининг хабар беришича, иштирокчилар қўлларида Полша байроқларини кўтариб, “Миграция йўқ!” каби шиорларни баланд овозда ҳайқирганлар.

 

Намойишчилар орасида кўпчилик мамлакатдаги президентлик сайловларида “Ҳақиқат ва Адолат” (ПиС) партияси томонидан қўллаб-қувватланаётган номзод — Миллий хотира институти раҳбари Карол Навротскийга очиқча қўллаб-қувватлов билдирган. У ПиС партиясининг асосий номзоди ҳисобланади.

 

Полшада президентлик сайловининг биринчи босқичи 18 май куни бўлиб ўтади. Асосий рақобат Навротский ва Варшава мери Рафил Тшасковский ўртасида кечади. Тшасковский марказчи-умуммиллий “Фуқаролик платформаси” партияси номзоди бўлиб, у бош вазир Доналд Туск томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

 

Сўровномаларга кўра, сайловнинг биринчи босқичида ҳеч бир номзод етарли овоз тўплай олмаслиги мумкин, бу эса иккинчи босқичда ҳал қилиниши мумкинлигини англатади.

 

Шунингдек, яқинда Полша Рақамлаштириш вазири Кшиштоф Гавковски Россияни сайлов жараёнларига аралашишда айблаб, Москва Полшада киберҳужумлар, дезинформация ва саботасияларнинг асосий манбаи бўлиб қолаётганини билдирган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Полшада ноқонуний миграцияга қарши намойиш ўтказилди | Zamon.uz