Жаҳон

Путиннинг таклифи – дипломатик тузоқми?

BILD бош муҳаррири Кремль ташаббусини танқид қилди.

Путиннинг таклифи – дипломатик тузоқми?

 

15 май куни Россия президенти Владимир Путиннинг Истанбулда Украина билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш таклифи жамоатчилик ва экспертлар орасида турлича муносабатларга сабаб бўлди. Германиянинг йирик нашри BILD бош муҳаррири Паул Ронтшаймер ушбу таклифни "дипломатик тузоқ" деб атади ва Россиянинг асл мақсадлари борасида жиддий шубҳалар билдирди.

 

Ронтшаймернинг фикрича, Ғарб давлатлари — хусусан АҚШ, Европа Иттифоқи аъзолари ва Украина — ҳозир мураккаб дипломатик босқичда турибди. Яқинда Киевда ўтказилган учрашувда Европа раҳбарлари ва АҚШ президенти Доналд Трамп иштирокида камида 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш бўйича қатъий талаб билдирилган эди. Акс ҳолда, Россияга қарши янги санкциялар жорий этилиши мумкин.

 

Путин эса ўт очишни тўхтатмасдан тўғридан-тўғри музокараларни бошлашга тайёрлигини маълум қилди. Украина президенти Владимир Зеленский, Германия канцлери Фридрих Мерс ва Франция президенти Эммануэл Макрон бу ёндашувни рад этди. Улар тинчлик музокаралари фақат ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилганидан кейингина амалга оширилиши мумкинлигини таъкидладилар.

 

Экспертлар фикрича, Кремль бу таклиф орқали АҚШ ва Европа ўртасида низо келтиришга уринмоқда. Ғарб разведка идораларининг билдиришича, Россия урушни давом эттириш ниятида бўлиб, босиб олинган тўрт вилоят — Донетск, Луганск, Херсон ва Запороже — устидан назоратни сақлаб қолишга интилмоқда.

 

Европа етакчилари айни пайтда АҚШ президенти Доналд Трамп билан доимий алоқада бўлиб, уни Россиянинг сиёсий манипуляцияларидан огоҳ қилишга ҳаракат қилмоқда. Бу борада Франция президенти Эммануэл Макрон муҳим роль ўйнамоқда.

 

Мутахассислар таъкидлашича, агар Путин музокаралар орқали Ғарб бирлигини заифлаштиришга эришса, бу Украина учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу сабабли, халқаро ҳамжамиятнинг асосий вазифаси — муросага эмас, барқарор тинчликка эришишдир.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.