Жаҳон

Трамп дориларнинг нархини туширишни режалаштирмоқда

Трамп: АҚШ дори нархларида дунё билан тенглашади.

Трамп дориларнинг нархини туширишни режалаштирмоқда

 

АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакатда рецепт бўйича бериладиган дорилар нархини 30–80 фоизгача пасайтириш режасини эълон қилди. У бу ташаббусни “мамлакат тарихидаги энг таъсирли фармонлардан бири” билан расмийлаштиришни режалаштираётганини айтди.

 

Трамп ўзининг Truth Social тармоғидаги баёнотида қуйидагиларни маълум қилди: “Йиллар давомида одамлар бир саволни сўради: нима учун АҚШда айни дорилар бошқа давлатларга қараганда 5–10 баробар қимматроқ? Энди бу адолатсизликка барҳам берилади. Эртага эрталаб 9:00 да Оқ уйда мен тарихий фармонни имзолайман. Натижада дорилар нархи деярли дарҳол 30–80 фоизгача тушади”.

 

Трампнинг таъкидлашича, бу қарор орқали АҚШ фуқаролари бошқа давлатлар билан тенг нархларда дори харид қилиш имкониятига эга бўлади. “Агар бирор дори бирор мамлакатда 1 доллар турса, АҚШда ҳам у худди шунча бўлиши керак”, деди у.

 

Ҳозирча ушбу қарор қандай тартибда амалга оширилиши аниқ эмас. АҚШда дори нархларини марказлашган тартибда назорат қилиш тизими мавжуд эмас. Шунингдек, ушбу чора фақат давлат томонидан молиялаштириладиган Медисаре дастурига тааллуқлими ёки кенгроқ қамровга эга бўлиши ҳам номаълум. Экспертлар бу ташаббус йирик фармацевтика компаниялари томонидан қаршиликка учраши мумкинлигини таъкидламоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Трамп дориларнинг нархини туширишни режалаштирмоқда | Zamon.uz