Варшавадаги ёнғинни Россия уюштиргани айтилмоқда
Россия томони ҳозирча бу айбловларга изоҳ бермаган.

2024 йил 12 май куни Варшавадаги Марйвилска савдо марказида содир бўлган ёнғин бўйича Полша расмийлари Россия билан боғлиқ даъволарни илгари сурмоқда.
Полша Бош вазири Доналд Туск Х ижтимоий тармоғида ёзишича, воқеа бўйича гумонланувчиларнинг бир қисми қўлга олинган, қолганлари аниқланиб, қидирувга берилган. Полшанинг Адлия вазири Адам Боднар ва Ички ишлар вазири Томасз Сиемониакнинг баёнотида ёнғин Россияда яшовчи шахс томонидан уюштирилгани қайд этилган.
Тергов давомида Полша махсус хизматлари Литва билан ҳамкорлик қилган, чунки жиноятчиларнинг бир қисми у ерда чалғитувчи ҳаракатлар билан шуғулланган бўлган. Россия томони ҳозирча бу айбловларга изоҳ бермаган.







