Жаҳон

Европа Иттифоқи “Лукойл”ни жазолашга тайёрланмоқда

Компаниядан Россия нефтини ташишда фойдаланилаётган бўлиши мумкин.

Европа Иттифоқи “Лукойл”ни жазолашга тайёрланмоқда

Европа Иттифоқи тарихда илк бор Россияга алоқадор "Лукойл" компаниясининг Дубайдаги бўлими — Litasco Middle East DMCCга қарши санкция қўллашни режалаштирмоқда. Хабарларга кўра, бу компания Россия нефтини ташишда фойдаланилаётган яширин танкерлар флотига алоқадор ҳисобланмоқда.

 

Янги санкциялар пакети доирасида 150 та танкер, 60 нафардан ортиқ жисмоний шахс ва бир қатор компаниялар санкциялар рўйхатига киритилиши мумкин. Бунинг натижасида “яширин флот”га тегишли танкерлари сони 300 тадан ошади.

 

Financial Times таҳлилига кўра, Литассо компанияси аввал Швейцарияда жойлашган бўлсада, Украина урушидан сўнг Дубайга кўчирилиб, оффшор схемалар орқали 25 та танкер харид қилган. Бу танкерларнинг 97 фоизи Россия, хусусан "Лукойл" маҳсулотларини ташишда фойдаланилган. Танкерлар алоҳида оффшор компаниялар орқали рўйхатдан ўтказилган бўлиб, уларнинг бошқаруви Покистонлик тадбиркорга қарашли Дубай компаниялари томонидан амалга оширилган.

 

Европа Иттифоқи бу схемаларни нефть санкцияларини четлаб ўтиш механизми деб баҳоламоқда ва молиявий чораларни кучайтиришга тайёрланмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Европа Иттифоқи “Лукойл”ни жазолашга тайёрланмоқда | Zamon.uz