АҚШ Эронга янги санкциялар эълон қилди
Бунга Эроннинг ядро дастурини кенгайтираётгани сабаб бўлган.

АҚШ Эроннинг ядро дастурини кенгайтираётгани сабабли Теҳронга қарши янги санкциялар жорий этди. Бу ҳақда Давлат котиби Марко Рубио расмий баёнот берди.
Рубио баёнотида, “Эрон икки мақсадли тадқиқот ва ишланмаларни олиб бормоқда, бу фаолият ядро қуроллари ва уларни етказиш тизимлари билан боғлиқ,” — дея таъкидланган.
Янги санкциялар СПНД ҳарбий тадқиқот ташкилоти билан алоқадор Фуя Парс Проспестиве Течнологистс компанияси ҳамда ядровий фаолиятда иштирок этган уч нафар Эрон фуқаросига нисбатан қўлланилган.







