Жаҳон

Бурятияда кучли ўрмон ёнғинлари кузатилмоқда

50 минг гектардан ортиқ ўрмон ёнғинлари сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Бурятияда кучли ўрмон ёнғинлари кузатилмоқда

 

Бурятия Республикасида содир бўлаётган кенг кўламли ўрмон ёнғинлари туфайли 13 майдан бошлаб минтақавий фавқулодда вазият режими жорий этилди. Бу ҳақда Россия Федерацияси таркибидаги Бурятия Республикасининг ўрмон хўжалиги агентлиги (RALH) маълум қилди.

 

RALH хабарига кўра, республика миқёсидаги фавқулодда вазиятлар комиссияси қарорига биноан ўрмон ҳудудларига кириш тўлиқ тақиқланган. Айни дамда Боунтовский Эвенки ва Еравнин туманларида умумий майдони 53 208 гектарни ташкил этувчи 22 та ёнғин қайд этилган.

 

Агентлик кучли шамол ва ёнғин жойларининг ёндашиб бўлмайдиган ҳудудларда жойлашгани туфайли ўт ўчириш ишларини мураккаблаштираётганини билдирган. Сўнгги бир кун ичида 16,6 минг гектар ёнғин майдони зарарсизлантирилди, бироқ айни вақтда Боунтовский Эвенки туманида яна тўртта янги ёнғин аниқланган.

 

RALH маълумотига кўра, ёнғинларнинг аксарияти — 90 фоиздан ортиғи — инсон омилига боғлиқ бўлиб, кўпинча эҳтиётсизлик ва бепарволик оқибатида юзага келмоқда. Ҳозирда ўт ўчириш ишларига 533 нафар ходим жалб этилган.

 

Фавқулодда ҳолат эълон қилинишига сабаб бўлган омиллардан бири — ёнғин хавфи юқори бўлган мавсум бошланганидан бери 174 та ўрмон ёнғинининг рўйхатга олинганидир.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Бурятияда кучли ўрмон ёнғинлари кузатилмоқда | Zamon.uz