Жаҳон

Фонд бозорларида тикланиш бошланди

90 кунлик келишув глобал индексларга ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Фонд бозорларида тикланиш бошланди

 

Апрель ойида АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан жорий этилган божлар сабаб пасайган глобал биржа индекслари эндиликда тикланмоқда.

 

Тикланиш 10–11 май кунлари Женевада бўлиб ўтган АҚШ ва Хитой ўртасидаги музокаралардан сўнг бошланди. Музокаралар якунида томонлар божларни 90 кун муддатга ўзаро камайтиришга келишиб олдилар. Бу вақт давомида улар савдо сиёсатидаги келишмовчиликларни ҳал қилиш мақсадида музокараларни давом эттиради.

 

Келишув тафсилотлари душанба куни ошкор этилган бўлса, сешанба куни ўнлаб йирик биржа индекслари ўсишни бошлади. Бу жараён инвесторлар томонидан ижобий қабул қилинмоқда.

 

Хусусан, АҚШнинг S&P 500 индекси апрель ойидаги пасайишдан кейин 3,1 фоизга ошди. Савдо урушидан энг кўп зарар кўрган Хитой, Канада ва Гонконг биржалари ҳам тикланиш ҳолатида. Шунингдек, Буюк Британия ва Франциянинг асосий фонд индекслари ҳам тикланишга яқинлашган.

 

“Узоқ ва пухта музокаралар давом этмоқда, лекин бозорда кутилган фалокат юз бермагани — ижобий ҳолат,” — деди Глобалт Инвестментс компанияси инвестиция менежери Томас Мартин.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Фонд бозорларида тикланиш бошланди | Zamon.uz