Мушук аллергиясига қарши вакцина яратилди
Модда аллергик реакцияларни 85 фоизгача блоклаши мумкин.

Россия ва Австрия олимлари мушукларга аллергияси борлар учун янги вакцина ишлаб чиқди. Препарат аллергик реакцияларни 85 фоизгача блоклаши мумкин.
Вакцина таркибида асосий аллергенлар махсус оқсил билан бирлаштирилган. Бу оқсил иммунитет тизимини безовта қилувчи моддаларга қарши курашишга ўргатади.
Ҳозирда вакцина клиник синовлар ўтказишга тайёрланмоқда. Агар синовлар муваффақиятли ўтса, мушуксеварлар аксирмай яшаш имкониятига эга бўлишади.







