Жаҳон

Трамп Сурияга қарши санкцияларни юмшатиши мумкин

Сурия АҚШга ресурслар эвазига санкцияларни бекор қилишни таклиф қилди.

Трамп Сурияга қарши санкцияларни юмшатиши мумкин

 

Маълум қилинишича, Сурия ҳукумати АҚШга табиий ресурслардан фойдаланишга оид келишув таклиф этган. Бу таклиф Украина билан тузилган шунга ўхшаш битимга ўхшаш бўлиб, унинг эвазига Дамашқ АҚШдан санкцияларни олиб ташлашни сўрамоқда.

 

Маълумотларга кўра, Суриянинг вақтинчалик президенти Аҳмад аш-Шаара орқали юборилган таклифда, ҳатто Дамашқда Трамп Товер қурилиши эҳтимоли ҳам тилга олинган.

 

Хабарларга кўра, АҚШ расмийлари Доналд Трампнинг Саудия Арабистонига сафари доирасида аш-Шаара билан учрашувни кўриб чиққан, бироқ 12 май куни кечга яқин бу учрашув бекор қилингани эълон қилинган. Учрашувга АҚШ Миллий разведкаси раҳбари Тулси Габбард қарши чиққани айтилмоқда.

 

Трамп Саудия Арабистонига йўл олишидан аввал Оқ уйда ўтказилган брифингда Сурияга нисбатан санкциялар юмшатилиши мумкинлигини истисно қилмаган.

 

"Биз бу борада қарор қабул қилишимиз керак бўлади. Сурияга янги имконият беришни истаймиз, шу сабабли санкцияларни бекор қилиш эҳтимоли мавжуд", — деган АҚШ президенти.

 

Унинг айтишича, санкцияларни юмшатиш масаласи Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған томонидан кўтарилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.