Жаҳон

Туркияда парвоз қоидалари кучаймоқда

Туркияда самолёт тўхтамасдан ўрнидан турган йўловчиларга жарима солинади.

Туркияда парвоз қоидалари кучаймоқда

 

Туркия авиакомпаниялари, жумладан Turkish Airlines, эндиликда самолёт ҳали тўлиқ тўхтамасдан ўз ўрнидан турган ва юк жавонларини очишга уринган йўловчиларга нисбатан маъмурий чоралар қўллайди.

 

Туркия Фуқаролик авиацияси бош бошқармаси томонидан чиқарилган янги низомга мувофиқ, “Хавфсизлик камари тақинг” белгиси ўчмасидан ўрнидан турган йўловчилар жаримага тортилади. Туркиш Аирлинес ушбу тартибни амалиётга жорий этган илк компания сифатида эътироф этилмоқда.

 

Авиакомпания борт кузатувчиларига — яъни стюардесса ва бошқа экипаж аъзоларига — янги қоидалар ҳақида йўловчиларни огоҳлантириш топширилган. Борт ходимлари қоидабузарлик ҳолатларини қайд этиб боради ва тегишли расмийларга етказади.

 

Янги тартибга кўра, самолёт ерга қўнгач, фақат “хайрлашув эълони” янграганидан ва хавфсизлик чироқлари ўчгачгина ўриндан туришга рухсат этилади. Акс ҳолда, йўловчи “авиадебошир”(безори) деб баҳоланади ва маъмурий жазога тортилади. Ҳозирча жарима миқдори аниқ белгиланмаган.

 

Turkish Airlines вакили Акдениз Герек нашрига берган баёнотида, бу ўзгаришлар фақат тартиб учун эмас, балки йўловчилар ва экипаж хавфсизлигини оширишга қаратилганини таъкидлади. Авваллари, самолёт ҳаракатда бўлган пайтда туриб кетган йўловчилар ва очилган багаж жавонлари сабабли бир нечта жароҳатлар қайд этилган.

 

 

“Биз бу каби хавф-хатарларни имкон қадар камайтирмоқчимиз”, — дейилади компания баёнотида.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Туркияда парвоз қоидалари кучаймоқда | Zamon.uz