Жаҳон

АҚШ вакиллари Истанбулда бўладиган музокараларга тайёрланмоқда

Марко Рубио ва Трампнинг вакиллари 16 май куни Истанбулга боради.

АҚШ вакиллари Истанбулда бўладиган музокараларга тайёрланмоқда

 

АҚШ давлат котиби Марко Рубио ва президент Доналд Трампнинг махсус вакиллари Стив Уиткоф ҳамда Кит Келлог 16 май куни Истанбулга ташриф буюради. Бу ҳақда Reuters мухбири Фил Стюарт хабар берди. Маълумотга кўра, Уиткофф бу ҳақда Дохада журналистларга маълум қилган.

 

Уиткоффнинг айтишича, у Россия президенти Владимир Путиннинг музокараларда иштирок этишидан хабардор эмас. Шу билан бирга, аввалроқ Россия ва Украина 15 май куни Туркияда тўғридан-тўғри музокараларни бошлаши кутилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу таклиф Россия президенти Владимир Путин томонидан илгари сурилган, аммо учрашув қандай шаклда ўтиши ҳали аниқ эмас.

 

Украина президенти Владимир Зеленский эса, 15 май куни Туркияда Путин билан юзма-юз учрашишга тайёрлигини билдирган.

 

Хабарларга кўра, кутилаётган музокараларда АҚШ делегациясини юқори мартабали расмийлар — Марко Рубио, Стив Уиткоф ва Кит Келлог вакиллик қилади. Бу ташриф, музокараларнинг халқаро миқёсда қанчалик муҳим эканини кўрсатмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ вакиллари Истанбулда бўладиган музокараларга тайёрланмоқда | Zamon.uz