Жаҳон

Рим Папаси Россия ва Украина ўртасида воситачи бўлишга тайёр

Папа Лео ХИВ: “Дунёда тинчлик учун бор кучимни сарфлайман”.

Рим Папаси Россия ва Украина ўртасида воситачи бўлишга тайёр

 

Бугун, 14 май куни, Рим Папаси Лео ХИВ Украинадаги урушга барҳам бериш йўлида муҳим ташаббус билан чиқди. У Россия ва Украина ўртасидаги музокараларда воситачи бўлишга тайёр эканини билдириб, дунёда ниҳоят тинчлик ва адолат ҳукмрон бўлиши учун қўлидан келган барча ишни қилишини айтди.

 

Бу баёнот Папа томонидан 2025 йилда 23 та Шарқий католик черковларига бағишланган Муқаддас Юбилей йили тадбирлари доирасида билдирилган. У ўз чиқишида дунёнинг турли можароли ҳудудларига эътибор қаратди: “Муқаддас ердан то Украинагача, Ливандан Суриягача, Яқин Шарқдан тортиб Тиграй ва Кавказгача — биз ҳанузгача зўравонлик, қуролли тўқнашувлар ва адолатсизликлар гувоҳи бўлмоқдамиз. Мен тинчлик учун, бу дунёда якдиллик устувор бўлиши учун астойдил ҳаракат қиламан”, — деди Папа.

 

Лео ХИВ, шунингдек, барча диндорларни қуролли можаролар гирдобида қолган мамлакатлар тинчлиги ва фаровонлиги учун ибодат қилишга чақирди. Хабарларга кўра, Муқаддас Тахт халқлар ўртасида мулоқотни йўлга қўйиш орқали умид, қадр-қиммат ва тинчликни тиклашга доимо тайёр эканини яна бир бор тасдиқлади.

 

“Дунё халқлари тинчликни истамоқда. Мен уларнинг раҳбарларига чин дилдан мурожаат қиламан - келинг, учрашиб музокаралар олиб борайлик”, — дея сўзини якунлади Папа Лео ХИВ.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Рим Папаси Россия ва Украина ўртасида воситачи бўлишга тайёр | Zamon.uz