Жаҳон

Тожикистонда “лайк” учун жазолаш тартиби бекор қилинди

Эмомали Раҳмон “лайк” учун жиноий жавобгарликни бекор қилувчи қонунни имзолади.

Тожикистонда “лайк” учун жазолаш тартиби бекор қилинди

 

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 2025 йил 14 май куни “Тожикистон Республикаси Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Мазкур ҳужжатга кўра, эндиликда ижтимоий тармоқларда “лайк” босиш ёки шу каби белгилар орқали муносабат билдирганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинади.

2018 йилдан бери амалда бўлган тартибга биноан, экстремист деб топилган манбаларнинг материалларини ёқлаб “лайк” босиш ёки улашиш терроризмни қўллаб-қувватлаш сифатида талқин қилинар, ва бу ҳолат учун фуқаролар 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин эди. Расман маълум қилинишича, ушбу норма асосида 1500 дан ортиқ киши жиноий жавобгарликка тортилган.

Янги қонун бу каби ҳолатларга нисбатан жазо чораларини юмшатади. Бироқ, экстремистик ташкилот деб топилган манбалар томонидан тарқатилган контентга “лайк” босиш ёки уни улашиш ҳолатлари ҳали ҳамон жиноят сифатида баҳоланади. Шундай экан, янги ўзгариш умумий юмшатиш бўлсада, хавфли контент билан боғлиқ эҳтиёт чоралари сақланиб қолмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Тожикистонда “лайк” учун жазолаш тартиби бекор қилинди | Zamon.uz