Европа давлатлари Украинани ҳимоя қилишга тайёрланмоқда
Украинага Европанинг тўрт давлатидан ҳарбий кучлар юборилиши мумкин.

АҚШ Днепр дарёсининг ғарбий қисмида Британия, Франция, Германия ва Полша ҳарбий қисмларини жойлаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда АҚШ президентининг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлог маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу режалар Украина шарқидаги Россия билан тўқнашув зоналаридан узоқда жойлашган ҳудудларда барқарорликни таъминлашга қаратилган.
“Гап барқарорлаштирувчи кучлар ҳақида кетмоқда. Днепр дарёсининг ғарбий қисмида уларнинг жойлаштирилиши тўғридан-тўғри жанговар ҳаракатлар зонасидан ташқарида қолишини англатади”,— деди Келлог.
Режаларга кўра, 30 минггача европалик аскар Украинадаги муҳим инфратузилма объектлари, портлар ва йирик шаҳарларни ҳимоя қилишда иштирок этиши мумкин.
Бу ташаббус НАТОнинг расмий операцияси сифатида эмас, балки алоҳида давлатларнинг ҳарбий ҳамкорлиги доирасида амалга оширилиши кутилмоқда.







