Жаҳон

Европа Туркия билан алоқаларни мустаҳкамлашга интилмоқда

Геосиёсий ўзгаришлар фонида Европа ва Туркия яқинлашмоқда.

Европа Туркия билан алоқаларни мустаҳкамлашга интилмоқда

 

Европа Иттифоқи Туркия билан алоқаларни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда. Бунга АҚШ президенти Доналд Трампнинг Европа хавфсизлигига нисбатан бефарқ ёндашуви асосий сабаб бўлаётгани таъкидланмоқда. Financial Times нашрининг манбаларига кўра, ЙИ ҳозирги глобал шароитда ўз хавфсизлигини таъминлашда Туркия билан яқин ҳамкорликни зарур деб ҳисобламоқда.

 

Ҳисоботда айтилишича, Туркия ташқи ишлар вазири ва Миллий разведка хизматининг собиқ раҳбари Хоқон Фидан ЙИ мудофаа ташаббусларига мунтазам таклиф қилинмоқда. Бу эса икки томонлама ҳамкорликнинг тобора чуқурлашиб бораётганидан далолат беради.

 

Ғарб дипломатлардан бирининг таъкидлашича, Европа мамлакатлари Анқара билан турли соҳаларда янги ҳамкорлик йўналишларини йўлга қўйишга тайёр. Бу ёндашув мавжуд сиёсий муҳитда Туркиянинг минтақадаги ўрни ва аҳамиятини яна бир бор тасдиқлайди.

 

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған сўзларига кўра, Европа хавфсизлигини Туркиясиз, айниқса унинг ривожланган мудофаа саноатисиз тасаввур қилиш мумкин эмас. У яқинда Анталия Дипломатик форумида ЙИга мурожаат қилиб, минтақавий барқарорликни истар экан, Туркияни тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиши кераклигини билдирган эди.

 

Шунингдек, Эрдўған Туркиянинг ЙИга аъзоликдан воз кечаётгани ҳақидаги танқидларни қатъиян рад этиб, бу йўл мамлакатнинг асосий стратегик мақсади бўлиб қолаётганини таъкидлади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.