Жаҳон

AI ёрдамида Трампнинг хатоси тузатилди

Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан учрашувда Трамп қаҳва ичмаган эди.

AI ёрдамида Трампнинг хатоси тузатилди

 

Саудия Арабистонига расмий ташрифи чоғида АҚШ президенти Доналд Трампнинг валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон билан учрашуви пайтида юз берган ноқулай ҳолатни сунъий интеллект ёрдамида бартараф этишга тўғри келди.

 

Қироллик саройида бўлиб ўтган саломлашув маросими давомида анъанавий Араб қаҳваси – гаҳва таклиф қилинди. Бу ичимлик Саудия маданиятида меҳмондўстлик рамзи ҳисобланади. Бироқ, Трамп уни ичишдан бош тортди, бу эса мезбон мамлакатда одобсизлик ва ҳурматсизлик белгиси сифатида қабул қилинади.

 

Ноқулайликнинг олдини олиш ва Америка раҳбарини шарманда қилмаслик мақсадида, Ал Арабия журналистлари сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда видеони қайта ишлади. AI ёрдамида яратилинган тасвирда Трамп қаҳвани ичаётгани кўрсатилган ва у оммага эфирда тақдим этилган.

 

Бироқ сунъий таҳрир изсиз ўтмаган: томошабинлар айрим тафсилотларга эътибор қаратган. Жумладан, стулларнинг қўлтиқ таянчлари икки кадрда фарқ қилади, шунингдек, шаҳзоданинг ўнг томонида ўтирган одам ҳам алмашган.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

custom img

Эрон келгуси 50 йиллик таҳдидларга тайёргарлик кўрмоқда

Мудофаа вазирлиги мамлакатга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларини ўрганиб, мудофаа сиёсатининг узоқ муддатли йўналишларини белгилади.

custom img

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский

Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан аввал уруш шароитидаги хавфсизлик муаммолари ва жамиятдаги эҳтимолий бўлинишларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

custom img

Россияда икки Тожикистон фуқароси аёллар кийимида юргани учун депортация қилинади

Шунингдек, уларга нисбатан 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

custom img

Эрон “Макка келишуви”га қўшилиш таклифини олди

Теҳрон минтақада умумий “хавфсизлик соябони” яратилишини ижобий баҳоламоқда.

custom img

"Эркакларнинг бир-бирини қучоқлаб, ўпиши тўғри иш эмас" — Тоқаев

Қозоғистон Президенти эркаклар, хусусан, ҳарбийлар ўртасида қучоқлашиш одатини танқид қилди.

custom img

Омскда қурилишдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида жами тўрт киши, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлган.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"