Андижонда ўғирланган пуллар МИБ орқали эгасига қайтарилди
Вояга етмаган бола келинойисининг уйига кириб, сандиқдан пулларни ўғирлаган.

Қўрғонтепа туманида яшовчи вояга етмаган шахс келинойисининг яшаш хонадонига яширинча кириб, уйдаги сандиқ қулфини бузиб, ичидаги пулларни ўғирлаган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида вояга етмаган шахсдан 3 280 000 сўм ва 50 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан унга нисбатан 60 соат мажбурий жамоат ишлари тайинланиб, олиб қўйилган пуллар эгасига қайтарилиши белгиланган.
Мажбурий ижро бюроси Андижон туман бўлими ходимлари томонидан вилоят ИИБнинг депозит ҳисоб рақамида сақланаётган, ундируви учун белгиланган 3 858 000 сўм пул эгасига топширилди.







