АҚШ ва Эрон ядровий келишувга яқин
Трамп ядровий битимга умид билдирди.

АҚШ президенти Доналд Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ ва Эрон ўртасида Теҳроннинг ядровий дастури юзасидан инқирозни бартараф этиш бўйича келишувга эришиш арафасида турибди. Бу ҳақда у Қатарда бўлиб ўтган учрашув чоғида баёнот берди.
“Эрон ядровий қурол ишлаб чиқмаслик бўйича шартларимизни қабул қилганини биласиз деб ўйлайман. Бу гапни дўст сифатида айтаяпман — мен улар учун энг яхши натижани хоҳлайман. Эрон буюк мамлакат, лекин у ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлмаслиги керак. Ҳаммаси шу. 30 саҳифалик ҳужжатлар эмас, бир жумла кифоя: “Улар ядровий қуролга эга бўлмайди” — деди Трамп.
Унинг таъкидлашича, АҚШдаги ишбилармон доиралар билан олиб борилаётган мулоқотлар натижасида келишувга эришиш яқинлашмоқда.







