АҚШ ва Қатар 1.2 триллион долларлик стратегик битим имзолади
АҚШ ишлаб чиқаришга эътибор қаратмоқда.

АҚШ ва Қатар раҳбарияти ўртасида умумий қиймати 1.2 триллион доллардан ортиқ бўлган стратегик ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Бу ҳақда 14 май куни Оқ уй матбуот хизмати расмий баёнот орқали маълум қилди.
Баёнотга кўра, имзоланган битимлар кўплаб соҳаларни, хусусан, мудофаа, технология, инновация ва саноат ишлаб чиқаришини қамраб олади. Оқ уй ушбу битимларни “келажак авлодлар учун тараққиёт, инновация ва фаровонлик асосларини яратади” деб баҳоламоқда.
Расмийларга кўра, бу ҳамкорлик АҚШнинг глобал технологик устунлигини мустаҳкамлаш билан бирга, икки давлат ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий алоқаларни ҳам янги босқичга олиб чиқади.







