Жаҳон

COVID-19 нинг янги тўлқини Осиёда тарқалмоқда

Цингапур ва Гонконгда огоҳлантириш эълон қилинди.

COVID-19 нинг янги тўлқини Осиёда тарқалмоқда

 

Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатларининг янги тўлқини қайд этилмоқда. Хусусан, Хитойнинг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди ва Цингапурда инфекциялар сони кескин ошган.

 

Соғлиқни сақлаш органлари маълумотига кўра, сўнгги ойлар давомида вирус юқтирганлар сони барқарор равишда ўсиб бормоқда. Бу эса вақт-вақти билан янги касаллик тўлқинларининг юзага келишига олиб келмоқда. Гонконг ва Цингапур расмийлари аҳолига эмлаш курсларини якунлашни, айниқса, заиф гуруҳлар учун кучайтирувчи (booster) дозаларнинг аҳамиятини яна бир бор эслатмоқда.

 

13 май куни Гонконг Юқумли касалликлар бўлими раҳбари Ou Jiazhong RTHK телеканалига берган интервьюсида, ҳудудда COVID-19 билан касалланиш “етарлича юқори даражага” етганини таъкидлади. Унга кўра, 2024 йил апрелидан бери энг кўп касалланиш ҳолатлари айнан ўтган ҳафта қайд этилган. Касалхоналарга мурожаатлар сони ҳам ортиб бормоқда, оқова сувлардаги вирус излари эса яна юқори даражада аниқланмоқда.

 

COVID-19 тарқалишининг олдини олишда илгари самарали чоралар кўрган Цингапур ҳам ҳозирда янги тўлқинга тайёрланмоқда. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги май ойида, йил давомида илк марта янгиланган статистикани эълон қилди. 27 апрелдан 3 майгача бўлган ҳафтада касалланиш 28 фоизга, касалхонага ётқизишлар эса 30 фоизга ошган.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

COVID-19 нинг янги тўлқини Осиёда тарқалмоқда | Zamon.uz