Жаҳон

Германия армияси Европадаги энг кучли армияга айланади

Фридрих Мертс кучли армия ваъда қилди.

Германия армияси Европадаги энг кучли армияга айланади

 

Германия канцлери Фридрих Мертс ўзининг Бундестагдаги инаугурация нутқида мамлакат Қуролли кучларини Европадаги энг кучли армияга айлантиришни ҳукуматининг асосий мақсадларидан бири сифатида эълон қилди. У Бундесвернинг ҳарбий салоҳиятини ошириш учун зарур барча молиявий ва сиёсий воситалар сафарбар этилишини ваъда қилди.

 

Маълум қилинишича, канцлер Мертс ҳукмрон коалиция – консерватив СДУ/ССУ блоки ва Германия социал-демократик партияси (СПД) – Қуролли кучлар учун етарли маблағ ажратилишини таъминлашини таъкидлади. Бундесвер сафини кенгайтириш учун “янги ва жозибали ихтиёрий ҳарбий хизмат” жорий этилиши режалаштирилмоқда.

 

Берлин Европа хавфсизлиги борасида кўпроқ жавобгарликни зиммасига олишга тайёрлигини билдирар экан, Германия НАТО стандартларига мувофиқ ҳарбий харажатларини ЯИМнинг камида 2 фоизигача етказишни мақсад қилган. 2025 йилдан бошлаб ҳарбий бюджет 2024 йилдаги 52 миллиард еврога нисбатан 67,4 миллиард еврога кўтарилиши кўзда тутилган. Бу маблағлар собиқ канцлер Олаф Шолтс томонидан ташкил этилган 100 миллиард евролик махсус фонддан ҳам қўшимча қўллаб-қувватланади.

 

Канцлер шунингдек, “швед модели” асосида ихтиёрий ҳарбий хизматни қайта тиклаш ғоясини илгари сурди. Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Борис Писториус томонидан илгари сурилган бу модель ҳар бир вояга етган немис фуқаросига – эркаклар ва аёлларга – олти ойлик базавий ҳарбий хизматни, кейинчалик уни 17 ойгача узайтириш имконини беради. Эслатиб ўтамиз, Германия 2011 йилда тинчлик даврида мажбурий ҳарбий хизматни бекор қилган эди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Германия армияси Европадаги энг кучли армияга айланади | Zamon.uz