Жаҳон

Гренландияда АҚШнинг махфий ядро базаси аниқланди

НАСА Гренландия музлиги остида АҚШнинг Совуқ уруш давридаги ядро базасини топди.

Гренландияда АҚШнинг махфий ядро базаси аниқланди

 

НАСА олимлари томонидан янги радар технологияси синовлари чоғида кутилмаган кашфиёт амалга оширилди — Гренландиянинг музли қатламлари остидан АҚШнинг Совуқ уруш даврида қурилган, узоқ йиллар давомида махфий сақланган Camp Century ядро базаси аниқланган.

 

2024 йил баҳорида, НАСА мутахассислари муз остини “кўра” олувчи илғор радар тизимини синовдан ўтказиш чоғида, юз метрлаб қалин қор ва муз остида яширинган ҳарбий иншоотлар ва туннеллар тармоғини аниқланган. Маълум бўлишича, бу объект АҚШнинг Совуқ уруш йилларидаги стратегик ядровий базаси — Camp Century бўлган.

 

Camp Century 1959 йилда АҚШ ва Совет Иттифоқи ўртасидаги геосиёсий кескинлик кучайган бир даврда ташкил этилган. Расмий равишда база Арктикада омон қолиш технологияларини синаш мақсадида яратилган тадқиқот маркази сифатида танитилган. Аммо маълумотларга кўра, унинг асл вазифаси анча чуқурроқ эди — бу ерда Совет ҳудудига етиб борувчи 600 тагача ўрта масофали баллистик ракеталарни жойлаштириш режалаштирилган эди.

 

Аммо музликнинг доимий ҳаракати, таркибий ўзгарувчанлиги ва беқарорлиги сабабли лойиҳа 1967 йилда расман тўхтатилган. Ҳарбийлар базани тарк этганида, инфратузилманинг асосий қисмини муз остида қолдиришган.

 

Ушбу кутилмаган топилма нафақат тарихий ҳақиқатларни очиб бермоқда, балки глобал иқлим исишининг музлик остидаги хавфли ядро меросларини яна муҳокамага олиб чиқмоқда. Айни пайтда Camp Century нафақат Совуқ урушнинг музли шарпаси, балки музликлар остидаги унутилган хавф сифатида ҳам баҳоланмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Гренландияда АҚШнинг махфий ядро базаси аниқланди | Zamon.uz