Жаҳон

Трамп 16 май куни Истанбулга бориши мумкин

Трамп: Ҳар ҳафта 5000 аскар ҳалок бўляпти – бу урушни тўхтатиш керак.

Трамп 16 май куни Истанбулга бориши мумкин

 

АҚШ президенти Доналд Трамп, агар зарурат бўлса, 16 май куни Истанбулга келишга тайёр эканини маълум қилди. У бу ҳақда Доҳада АҚШ ва Қатар ишбилармон доиралари вакиллари билан бўлган учрашувда айтиб ўтди. Истанбулда 15 май куни Россия ва Украина ўртасида 2022 йилдан бери илк бор ўтказилиши режалаштирилган тўғридан-тўғри музокаралар марказий эътиборда бўлиб турибди.

 

Трамп ўз баёнотида: “Менимча, биз Россия ва Украина билан яхши мулоқот қура оламиз. Ҳар ҳафта ўртача 5000 аскар ҳалок бўлмоқда — бу фожиавий рақам. Келинг, бу урушни қандай тугатиш мумкинлигини биргаликда кўриб чиқайлик. Истанбулга сафар қилишни ўйлаяпман, лекин ҳозирча бугун ва эртага жадвалимиз тўла. Шунга қарамай, агар зарурат бўлса, жума куни бораман”- дея таъкидлади.

 

Шунингдек, у Россия президенти Владимир Путиннинг ушбу музокараларда иштирок этмаслигини таъкидлаб ўтди. Трампнинг сўзларига кўра, айни дамда АҚШ вакиллари музокараларда фаол иштирок этмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Трамп 16 май куни Истанбулга бориши мумкин | Zamon.uz