Жаҳон

Трампнинг туғилган куни дабдабали тарзда нишонланади

Унга рекорд миқдорда маблағ ажратилмоқда.

Трампнинг туғилган куни дабдабали тарзда нишонланади

 

АҚШ президенти Доналд Трампнинг 79 ёшга тўлиши ва Америка армиясининг 250 йиллиги муносабати билан 2025 йил 14 июнь куни ўтказиладиган ҳарбий параднинг умумий харажатлари 25 дан 45 миллион долларгача етиши мумкин.

 

Мазкур йирик парадда АҚШ қуролли кучларининг 6600 нафар аскари, 50 та ҳарбий самолёт ва 150 та ер усти техникаси иштирок этади. Хабарларга кўра, парадга қўшилган 20 га яқин М1 Абрамс танки ва бошқа ҳарбий техникалар қатнашади.

 

Шунингдек, бу сумма фақат асосий парад харажатларини қамраб олади. Йўлларда ҳарбий техникаларнинг ҳаракатидан сўнг зарур бўладиган тозалаш ва таъмирлаш ишлари харажатлари бу ҳисобга киритилмаган.

 

Доналд Трампнинг туғилган куни билан бирга АҚШ армиясининг тарихий юбилейини бир кунда нишонлаш кўплаб сиёсий ва ижтимоий муҳокамаларга сабаб бўлиши кутилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.