Жаҳон

Еврокомиссия TikTokни Европа қонунларини бузишда айблади

Фуқаролар кўраётган хабарларининг ортида ким турганини билишга ҳақли.

Еврокомиссия TikTokни Европа қонунларини бузишда айблади

Еврокомиссия TikTok'ни Европа Иттифоқининг реклама шаффофлиги қонунларига риоя қилмасликда айблади. Рақамли масалалар бўйича Еврокомиссар Хенна Вирккуненнинг сўзларига кўра, “фуқаролар кўраётган хабарлар ортида ким турганини билишга ҳақлидир”. Бироқ TikTok ҳанузгача реклама эълонлари бўйича тўлиқ ва қулай очиқ маълумотлар базасини яратмаган.

 

Комиссия таъкидлашича, TikTok фойдаланувчиларга кўрсатиладиган шахсийлаштирилган рекламаларнинг ким томонидан молиялаштирилаётгани ва қайси гуруҳга қаратилгани ҳақида маълумот бермайди. Реклама архиви бўйича қидирув тизими эса шунчалик ноқулайки, деярли фойдасиз ҳисобланади.

 

Мазкур ҳолат айниқса сайловлар фонида муҳим аҳамият касб этмоқда. Еврокомиссия Руминияда ўтган президентлик сайловларидан сўнг ТикТокъга нисбатан суриштирув бошлади. Платформа ультрамиллатчи номзод Келин Жоржескуга оид видеони сиёсий реклама сифатида белгиламаган. Сайлов натижалари Россия аралашуви шубҳалари сабабли бекор қилинган эди.

 

TikTok'га нисбатан бошқа терговлар ҳам давом этмоқда. Хусусан, Европа расмийлари платформани вояга етмаган фойдаланувчиларни зўравонлик контентидан етарли даражада ҳимоя қилмагани учун танқид қилмоқда. Агар айбловлар исботланса, компанияга катта миқдорда жарималар солиниши мумкин.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Еврокомиссия TikTokни Европа қонунларини бузишда айблади | Zamon.uz