Жаҳон

Зеленский Эрдўған билан учрашди

Учрашув ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди.

Зеленский Эрдўған билан учрашди

Бугун, 15 май куни Украина Президенти Владимир Зеленский расмий ташриф билан Туркияга келди ва Анқарада Президент Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашув ўтказди.

 

Зеленский Туркияга етиб келгач, Эсенбўға халқаро аэропортидан бевосита Президент саройига йўл олди. У ерда уни Президент Эрдўған тантанали тарзда кутиб олди. Икки раҳбар сарой зинапоясида, Туркия ва Украина байроқлари фонида анъанавий суратга тушиш маросимини ўтказди.

 

Учрашув ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди. Унда Туркия Миллий мудофаа вазири Яшар Гулер, Миллий разведка ташкилоти раҳбари Иброҳим Калин ва Президентнинг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича бош маслаҳатчиси Акиф Чағатай Қилич иштирок этди.

 

Президентлар ўртасидаги икки томонлама музокаралардан сўнг, кечки овқат кўринишида кенгайтирилган делегациялар учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.

 

Эрдўған ва Зеленский учрашувида Россия-Украина уруши юзасидан сўнгги вазият, шунингдек, ўт очишни тўхтатиш ҳамда тинчлик музокараларини бошлаш имкониятлари кенг муҳокама қилинмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Зеленский Эрдўған билан учрашди | Zamon.uz